© CABAR – Центральноазиатское бюро по аналитической журналистике
При размещении материалов на сторонних ресурсах, гиперссылка на источник обязательна.

Қирғизистондаги диний ҳилма-ҳиллик: диндор – у ҳам инсон ва фуқаро

Қирғизистонда ўзаро тинчлик ва мулоқотни таъминлайдиган уч мингдан ортиқ турли диний ташкилотлар рўйхатдан ўтган бўлиб, Конституция барча диндорларнинг тенг ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлайди.


Бизнинг Facebook саҳифамизга обуна бўлинг!


Ҳафтанинг ҳар сешанба ва шанба кунлари Бишкекдаги «Воскресенск» черковидан меҳрибонлик автобуси шаҳарга отланади. Ольга опа, қўриқчи ва ҳайдовчи билан пойтахтдаги бошпанасизлар ва кам таъминланлар йиғиладиган иккита жойга бориб, уларга иссиқ таом тарқатишади. Олти йилдирки Ольга Яковлева «меҳрибонлик автобуси»да таом тарқатишлик вазифасини бажариб келмоқда.

«Уларга ким раҳм қилиб, жон куйдиради? Баъзан буларни кўриб туриб, кўрмагандай ўтиб кетамиз. Ҳар кимнинг ўз тақдири, қисмати ёзилган. Балки ораларида кимдир тасодифан бахтсизлик туфайли кўчада қолгандир», – дейди у.

Photo: CABAR.asia

Бу сафар «Умма» исломий журналининг ҳодимлари олижаноб ҳайрли ишга қўшилишди. Насронийларнинг уйсизларни боқаётганини ижтимоий тармоқлар орқали кўришиб ва улар ҳам бунда иштирок этишга қарор қилишган.

«Бу ғоя жуда қизиқарли ва беъминнатлиги билан бизларни ўзига ром этди. Умуман олганда, барча динлар ўз яқинларига ёрдам беришга ундайди. Биз насронийлар черковининг ташаббусига иш юзида, мобил равишда қўшилишга қарор қилдик, чунки ёрдам кўрсатиш жуда мароқли», – дейди фаол Бекжан Юсупов.

Давлат Конституциясининг 32-моддасига биноан Қирғизистоннинг ҳар бир фуқаросига эътиқод ва дин эркинлиги кафолатланган:

[note note_color=»#e7e7e7″]
  1. Ҳар кимга эътиқод ва дин эркинлиги кафолатланади.
  2. Ҳар бир инсон якка ўзи ёки бошқалар билан биргаликда ҳар қандай динга эътиқод қилиш ёки бирон бир динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга.
  3. Ҳар бир инсон эркин танлаш ва диний ва бошқа эътиқодларга эга бўлиш ҳуқуқига эгадир.
  4. Ҳеч ким ўз диний ёки бошқа эътиқодларини ифода этишга ёки уларни    рад этишга мажбур қилинмаслиги керак.[/note]

Айни пайтда республика бўйича 3294 диний ташкилот расман рўйхатга олинган. Уларнинг 2884 нафари исломий ва 396 насроний, шунингдек, яҳудий, буддавий жамоалари ва баҳоийлардан иборат.

 «Қирғизистон – кўп миллатли, кўп динга эга жамият. Мустақилликка эришганимиздан кейин биз дин соҳасида либерал сиёсат олиб бордик. Шунга қарамай, бошқа давлатлар билан таққослаганда, мамлакатимизда дин эркинлиги яхши таъминланган», – дейди Дин ишлари бўйича давлат комиссияси директорининг ўринбосари Закир Чотаев.

Дўстона муносабатлар

Мамлакатда бундай диний ҳилма-ҳиллик тарихан ривожланган бўлиб, турли дин вакиллари доимо ҳозирги Қирғизистон ҳудудида яшаб келишган. Археологик топилмалар шуни кўрсатадики, қадимда бу ерда яшаган қабилалар ва халқлар турли даврларда зардуштийлик, тангричилик ва буддавийликка эътиқод қилганлар. Ушбу ҳилма-ҳиллик Буюк ипак йўлининг республика ҳудуди орқали ўтиши билан чамбарчас боғлиқ бўлган.

Қирғизистон Мусулмонлари диний идораси вакили Акимжан Эргешовнинг сўзларига кўра, Ислом Марказий Осиёда VII-аср охирларидан бери мавжуд. 1991-йилда мустақилликка эришилгач, Қирғизистонда биринчи мусулмонлар ташкилоти – Мусулмонларнинг диний бошқармаси ташкил этилди ва биринчи муфтий тайинланган.

Рақамлар исломий ҳамжамият қандай ривожланаётганидан гувоҳлик беради. Совет Иттифоқи даврида Қирғизистон ССРда 39 масжид бор эди, бугунги кунда уларнинг сони уч мингга яқинлашмоқда ва аҳолининг 80% дан ортиғи ўзларини мусулмон ҳисоблашади.

Ислом билан бир қаторда Рус Православлар черкови 150 йилдан ортиқ вақтдан бери ҳамжиҳатликда яшаб келмоқда. Археологик далиллар мамлакатда Ўрта асрларда насронийликнинг пайдо бўлганлигини кўрсатади. Аммо православликнинг замонавий тарихи Қирғизистон XIX-асрда Россия империяси таркибига кирган пайтдан бошланади.

Кейинчалик, СССР йилларида ҳокимият атеизм-ҳудосизлик сиёсатини қўллаб-қувватлади. Бишкекдаги Буюк княз Владимир черкови ҳодими Алексей Сиромятниковнинг сўзларига кўра, 1991-йилдан бошлаб православ диндорлар даҳрий зулмнинг тугаганлигини тўлиқ ҳис қилишди.

Бугунги кунда Қирғизистондаги Рус православ черкови динга ишонувчилар сони бўйича исломдан кейин биринчи тан олинган ва мамлакат ҳудудида 54 та черков фаолият юритмоқда.

«150 йилдан ошиқ вақтдан бери маҳаллий аҳоли масиҳийларни рақиб ё душман сифатида эмас, балки яхши қўшнилар деб билишади. Ва биз ҳам буни қўллаб-қувватламоқдамиз. Давлатимизнинг бирон бир жойда черков қуриш учун камҳаржлик пайдо бўлганида, кўпинча қўшни масжидлар аҳли – имомлар молиявий ёрдам беришди. Бу бизнинг дўстлигимиздан далолат беради», -деди Сиромятников.

Динлараро аҳиллик

Ислом ва православдан ташқари Қирғизистонда бошқа динларнинг ваколатхоналари ҳам расмий равишда рўйхатдан ўтган. Улардан бири буддавийликдир.

Бишкекдан унча олис бўлмаган Маевка қишлоғида буддавийлар «Место Пути»  деб номлайдиган кичик ибодатхонаси жойлашган.

«Место Пути» 2001-йилдан бери фаолият юритиб келмоқда ва таниқли роҳиб, 1993-йилда Жунсеи Терасавани Қирғизистонга олиб келган «НиппондзанМёҳодзи» буддавийлар ордени анъанаси издоши роҳиб Алексей Шмигля бунга жавобгардир. Photo: CABAR.asia

Ҳозирги Ўрта Осиё ҳудудида буддизм милоддан аввалги I-асрда пайдо бўлган. Чуй минтақасидаги археологик топилмалардан VII-XIII асрларда бу ерда йирик будда мажмуалари жойлашганлиги исботланган.

Қирғизистондаги замонавий буддизм 30 йилдан бери мавжуд. Буддавийлар жамияти раҳбари Олег Цойнинг сўзларига кўра, уларнинг диний ташкилоти 1989-йилда рўйхатга олинган.

«Бизнинг жамиятимизни Дин ишлари бўйича давлат комиссияси илиқлик, самийлик ва тушуниш билан қарши олди. Ҳеч қачон қарама-қаршиликлар бўлмаган», – дейди у.

Photo: CABAR.asia

Қирғизистонда энг ёш динлардан бири – баҳоийлар вакиллари ҳам бор. У XIX-асрнинг ўрталарида Форс давлатида пайдо бўлган ва ҳозирги Эрон ташқарисида дунёдаги биринчи асос солинган баҳоий уюшмаси Ашхабодда 1880-йилларнинг бошларида пайдо бўлган. Худди шу жойда, 1918-йилда дунёда биринчи Баҳоийлар ибодатхонаси қурилган.

Ушбу ташкилот Қирғизистонда 1992-йилда расмий рўйхатдан ўтган ва ҳозирда мамлакат бўйлаб 12 баҳоий жамоаси ва бир неча юзлаб бу диннинг издошлари мавжуд.

Қирғизистондаги баҳоийларнинг миллий диний кенгаши аъзоси Асел Исламханова:

[quote]Қирғизистонда мен ўзимни Баҳоийман ёки бошқа динга мансубман, деганимда ҳеч қандай тажовузга дуч келмадим. Қирғизистонда динлараро келишув мавжуд.[/quote]
Биринчи инжил-лютеран жамоалари Қирғизистонда 1999-йилда пайдо бўлган. Бу иккинчи жаҳон уруши пайтида депортатция қилинган немислардан ташкил топган. Бугунги кунда Қирғизистонда 15 га яқин лютеран черковлари бор. Photo: CABAR.asia

Қирғизистондаги лютеран черкови асосчиси Кенжебек Ботобаев, у ва бошқа лютеранчилар ватандошлари томонидан кўплаб таъқиблар ва тушунмовчиликларга дуч келганини эслайди. Лютеранликка қўшилишдан олдин у 15 йил ички ишлар идораларида ишлаган ва кейин Бишкекдаги диний семинарияга кирган.

Лютеранлар черкови Қирғизистонда 2001-йилда расмий рўйхатдан ўтган. Ботобаевнинг сўзларига кўра, бугунги кунда мамлакатда ўзларини лютеран деб ҳисоблайдиган қарийб 600 киши бор.

«Дастлаб қийин бўлган, аммо энди одамлар дин ва эътиқодни тушуна бошладилар. Биз ўзимизни яхши ҳис қиляпмиз», – дея таъкидлайди у.

Кўчманчиларнинг универсал ўтови қирғиз халқига икки минг йилдан ошиқ вақтдан бери содиқлик билан хизмат қилиб келмоқда ва «Яқинингизга қулоқ солинг» анжумани рамзида, бу диний ва миллатидан қатъий назар, Қирғизистоннинг барча фуқаролари учун умумий уйни англатади. Photo: CABAR.asia

Турли динларга мансуб одамлар Қирғизистонда ҳотиржам вазият юзага келганини ва унда турли динларга мансуб одамлар тинч-тотув яшаб, биргаликда тадбирлар ўтказишларини тан олишади,

«Қўшни давлатлар билан таққослаганда, биз бошқа республикаларга қараганда кўпроқ эркинликка, дунё қарашларни англашга ва бағрикенгликка эгамиз», – дейди Акимжан Эргешов.

***

Бошпанасизлар ва кам таъминланлар учун биргаликда озиқ-овқат тарқатиш ҳаракати турли дин вакиллари ўртасидаги тинчлик ва ҳамжиҳатликнинг намунаси бўлиши мумкин. «Умма» мусулмон журнали журналистлари биринчи маротаба иштирок этиб, қўшма ҳайрия акцияларини давом эттириш мақсадида, меҳрибон Олга опа билан алоқа ўрнатди.

 «Қирғизистонда динларлараро тинчликни сақлаш учун ёшлар билан ишлаш, уларга битта давлатда яшаётганимизни тушунтириш керак. Сиз ким бўлишингиз – мусулмон, насроний ёки буддавий бўлишингиз муҳим эмас, сиз аввало инсон ва бу мамлакат фуқаросисиз», – дея ҳулоса қилади Бекжан Юсупов.


Мазкур мақола IWPR ташкилотининг «Марказий Осиёда очиқ диалог орқали барқарорлик» лойиҳаси доирасида тайёрланди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.

Spelling error report
The following text will be sent to our editors: