© CABAR – Центральноазиатское бюро по аналитической журналистике
При размещении материалов на сторонних ресурсах, гиперссылка на источник обязательна.

Қирғизистон мактабларида диншунослик – радикаллашувга қарши таълим

2020-йилнинг сентябрь ойидан бошлаб Қирғизистоннинг барча мактабларида янги «Диний маданият тарихи» фанини ўқитиш режалаштирилган. Ушбу фан беш йилдирки жумладан бу йилги ўқув йилида ҳам мамлакатимизнинг турли ҳудудларидаги 56та мактабда экспериментал дарслар сифатида синовдан ўтказилмоқда.


Telegram каналимизга обуна бўлинг! 


Бишкекдаги умумтаълим ўрта мактабининг 8-синфида экспериментал деб аташ мумкин бўлган «Диний маданият тарихи» фани киритилди ва бу мактаб синов мактаби сифатида танлаб олиниб, фан синовдан ўтказилмоқда. У бир ўқув йилига мўлжалланган бўлиб, мавжуд динлар ҳақида: улар қандай пайдо бўлганлиги, қандай фарқлар ва хусусияти нимадан иборат эканлиги ҳақида маълумотлар беради.

Зайирбек Эргешов

Қирғизистон дин ишлари бўйича давлат комиссияси директори Зайирбек Эргешовнинг айтишича, янги дарслик дастлаб тушунмовчиликларга ва ота-оналарнинг кўплаб саволларига сабаб бўлди.

«Биз бу диний мавзу эмас – бу диншунослик эканлигини тушунтирдик. Биз уларга билим берамиз. Биз болаларга дин маданият ва илм-фан ривожига, умуман инсоният тамаддуди тараққиёти ва ривожланишига қандай таъсир қилганини тушунтирамиз», дейди Эргешов.

10-мактабнинг тарих фани ўқитувчиси Салқинай Исқақова, тушунмовчиликка йўл қўймаслик учун ўқув йили бошланишидан олдин ўқувчиларнинг ота-оналарини бир жойга жамлади ва янги фаннинг фойдаларини айтиш билан бирга у ёки бу динга нисбатан урғу берилиб, тарғиб қилмаслигини тушунтирди.

«Дарсда ўқитувчи барча динларга нисбатан бетараф бўлиши керак. Боланинг ўз динига нисбатан ҳис-туйғуларига зарар бермасликка ҳаракат қилиш лозим. У динлар борасида умумий билимга эга бўлиши, болаларга дин нима эканлигини тушунишга ёрдам бериши керак», – дейди Исқақова.

«Диний маданият тарихи» фани Дин ишлари бўйича давлат комиссияси, Таълим ва фан вазирлиги, Қирғизистон Таълим академияси мутахассислари, шунингдек, Қирғизистонда фаолият юритувчи диний экспертлар ва турли дин идоралари вакилларининг ҳамкорликда қилган меҳнати самарасидир.

Диншунос Индира Асланованинг сўзларига кўра, дарслик дунёда бунгача қандай дин ва диний урф-одатлар мавжуд бўлганлиги ва ҳозир ҳам сақланиб қолганлари, уларнинг маданиятга қўшган ҳиссалари тўғрисида кўпроқ тушунча беради.

Янги фан ўқувчиларнинг дунё қарашини янада кенгайишига олиб келади. Ҳилма-ҳил диний ҳодисаларнинг фарқи ва маданиятга кўрсатган турлича таъсири ҳақида баён этилади. Дунё фақат биз итоат қиладиган дин билан чегараланиб қолмаган ва бу кенг башариат турли туманликдан иборатдир.

Мана беш йилдирки фан устида олиб борилаётган тест синовлари давом этяпти. Бунда ўқитувчилар учун дарслик ва услубий қўлланмани тайёрлашга катта эътибор қаратилмоқда. Дарслик доимий равишда янгиланади ва баъзи бир жойлари соддалаштирилади. Вазифа эса дарсликни иложи борича аниқ-равшан ва лўнда тушунтириш, барча динларга бир ҳил ҳурматда бўлиш ва мазмунан тўғри ётказишдан иборат, дейди мутахассислар.

Зайирбек Эргешовнинг сўзларига кўра, дарсликнинг асл нусхаси илмий тилда, яъни мураккаб тилда ёзилган бўлиб, аммо аста-секин болалар ва ўқитувчилар учун тушинарли бўлиши мақсадида соддалаштирилган.

Бишкек шаҳар мэрияси қошидаги таълим департаменти бўлимида, ушбу дарслик бўйича ҳар бир ўқитувчи иш натижалари билан бирга керакли тузатиш ва тушунтиришлар бўйича тавсиялар беришмоқда. Айни дамда ўқитувчилар учун дарслик ва ўқув қўлланмалар босмахонага тайёрланмоқда. Бу борада Таълим вазирлиги аллақачон тендер эълон қилган.

Умуман олганда, мамлакат бўйлаб 56 та мактаб тест синовларида қатнашмоқда ва уч юзга яқин ўқувчи бу фандан таҳсил олмоқда. Ундан олти мактаб Бишкекда жойлашган.

«Баъзан эмлашдан бош тортган ҳолатлар мавжуд. Бу фақат динни нотўғри тушунишдир. Динни нафақат болалар, балки уларнинг ота-оналари ҳам нотўғри тушунишади. Ушбу мавзуни нафақат ўқишимиз балки чуқурроқ ўрганишимиз керак. Бу ушбу фаннинг асосий мақсади ҳисобланади»,- дейди, Бишкек шаҳар мэрияси қошидаги таълим бошқармасининг таълимни ривожлантириш бўлими бош мутахассиси, Чинара Бақтиғулова.

Билим орқали биз радикаллашув ва экстремизмга қарши курашамиз

Мактабдаги «Диний маданият тарихи» дарслиги ҳар бир диннинг тўғри ва мукаммал таърифига эга бўлиши учун муҳокама қилишга диний идоралар вакиллари, илоҳиётшунослар ва диншунослар жалб этилди ва натижада дин пешволарининг болаларга бу фандан дарс бермаслиги тўғрисида қарори қабул қилинди. Бу соф дунёвий мавзу эканлиги таъкидланиб, дарсни тарих ва “Инсон ва жамият” фани ўқитувчилари ўтадиган бўлди.

«Биз болалар ўзига ҳос иммунитетга эга бўлишларини хоҳлаймиз. Билим орқали биз радикаллашув ва экстремизмга қарши курашамиз. Асосий мақсад ёшлар, фуқароларимиз ўртасида динлараро муносабатлар ва мулоқотни ўрнатиш.Биз барча маданиятларни ва шунингдек, турли динларни ҳам ҳурмат қилишимиз керак», – дейди Эргешов.

Ўқитувчилар ихтисослашган республика институтида узлуксиз таълим курсларида қатнашадилар. Синов мактабларида бунгача дарс бераётган тегишли сертификатларга эга ўқитувчилар ва ўз тажрибаларини бошқа мактаблардаги ҳамкасблари билан баҳам кўришга тайёр.


Мазкур мақола IWPR ташкилотининг “Марказий Осиёда очиқ диалог орқали барқарорлик” лойиҳаси доирасида тайёрланди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: